Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумида 12 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумида 12 киши ҳалок бўлди

Ливан шарқида Исроилнинг ҳаво ҳужуми натижасида камида 12 нафар “Ҳизбуллоҳ” аъзоси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Lebanon 24 янгиликлар портали тиббий манбаларга таяниб хабар берган.

Портал маълумотларига кўра, 37 нафар ярадор касалхоналарга етказилган.

Райяк шаҳридаги қуролли кучлар штаб-квартираси ва Бекаа водийсидаги Ксар Наба ва Баднайил шаҳарлари орасида жойлашган дала лагери бомбардимон қилинган.

Портал маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида “Ҳизбуллоҳ”нинг уч нафар ҳарбий раҳбари бор: Али Зайд ал-Мусавий, Иброҳим ал-Мусавий ва Ҳусайн Яғий.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!