Эскалация бошланганидан бери Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 486 кишига етди.
Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
"2 мартдан бери Исроил тажовузи натижасида ҳалок бўлганлар сони 486 кишига етди, 1313 киши яраланди", дейилади баёнотда.
Олдинги қурбонлар сони 394 кишини ташкил этган эди.