Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроилнинг Ливандаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3000 га яқинлашди

Исроилнинг Ливандаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3000 га яқинлашди

Исроил мудофаа кучларининг Ливандаги зарбалари 2 март куни кучайиш бошланганидан бери 2988 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

"2 март куни ҳарбий кучайиш бошланганидан бери ҳалок бўлган тинч аҳолининг умумий сони 2988 кишига етди ва 9210 киши яраланди", дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳаво кучларининг Ливаннинг жанубий ва жануби-шарқий ҳудудларига берган зарбалари камида 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва яна 222 киши яраланди.

Киритилди: Бугун 09:45. Ўқилди: 185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!