Исроилнинг Ливан жанубидаги қишлоқларга уюштирган ҳужумлари натижасида камида олти киши ҳалок бўлди ва яна икки киши яраланди.
Бу ҳақда Эроннинг Mehr ахборот агентлиги Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, 2 март куни ҳарбий кучайиш бошланганидан бери Ливанда ўлганларнинг умумий сони 2491 кишига етган, 7719 киши яраланган.