Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг ҳужуми натижасида Ғазода ҳалок бўлганлар сони 42 мингга яқинлашди

Исроилнинг ҳужуми натижасида Ғазода ҳалок бўлганлар сони 42 мингга яқинлашди

2023 йил октябрь ойида анклавда операция бошланганидан бери Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41,9 мингга яқинлашмоқда.

Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг "Телеграм" каналида шундай маълумотларни тақдим этди.

"Исроилнинг 2023 йил октябрь ойидан бери Ғазодаги ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 41 870 нафарга етди, яна 97 166 киши жароҳат олди”, — дейилади департаментнинг хулосасида.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазонинг турли ҳудудларини ўққа тутиши ва бомбалаши натижасида 45 фаластинлик ҳалок бўлди ва 256 киши яраланди" деб қўшимча қилди.

Киритилди: 21:46 06.10.2024. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!