Исроилнинг Ғазо секторининг шимолига ҳужуми зўравонлик даврини кучайтирган геноциднинг бир кўринишидир. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон сўз очди.
"Менинг тушунишимга кўра, Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар Исроилнинг янги талаблари туфайли вақти-вақти билан муваффақиятсизликка учраяпти", – деган Файсал бин Фархон.
У, шунингдек, Саудия Арабистонининг Эрон билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
"Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз, лекин бу минтақавий вазият сабабли қийинлашмоқда. АҚШ билан ривожлантирмоқчи бўлган баъзи икки томонлама алоқаларимиз Исроил билан алоқаларни нормаллаштиришдан кўра, бошқа масалалар билан боғлиқ", — Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири.