Хельсинки комиссияси раҳбарлари АҚШ раҳбари Жо Байденни Польшага Украина устидан ракета учиришга рухсат беришга чақирди.
Бу ҳақда The Hill ёзади.
"Польшанинг Украина устида ракеталарни ушлаб қолиш ва зарарсизлантириш ҳақидаги илтимоси Украинани қўллаб-қувватлаш ва НАТО чегараларини ҳимоя қилиш механизми сифатида зарур ва долзарбдир," - дейилади комиссия баёнотида.