Аввал Калифорния губернатори лавозимида ишлаган америкалик киноактёр ва продьюсер Арнольд Шварценеггер Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Камала Харрисни қўллаб-қувватлади.
"Терминатор" фильми юлдузи Шварценеггер Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу масалада ўз позициясини тушунтирди ва ҳар доим "биринчи навбатда америкалик, кейин эса республикачи" бўлишини айтди.
"Мен Камала Харрис ва (демократлардан АҚШ вице-президентлигига номзод) Тим Уолцга овоз бераман," - деб ёзди у.