Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроилнинг ҲАМАС билан уруши натижасида 9 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди
7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазога уюштирган зарбалари натижасида камида 9227 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан 3826 нафари болалар. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
7 октябр куни ҲАМАСнинг ҳужуми оқибатида 1400 киши ҳалок бўлган, яна 240 га яқин киши гаровга олинган. Деярли бир ойлик уруш давомида ҳар икки томондан қурбонларнинг умумий сони 10 мингдан ошди.