Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари: 38 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари: 38 фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил армиясининг бугунги тонгда Ғазo секторидаги турли ҳудудларга қилган ҳужумлари оқибатида 38 фаластинлик ҳалок бўлди, шулардан 29 нафари гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳоли эди.

Исроил Ғазога бўлган блокадани янада кучайтириб, гуманитар ёрдам етказилишини чекламоқда, бу эса минтақадаги гуманитар инқирозни янада оғирлаштирмоқда.

  • Рафаҳ шаҳрида, АҚШ ва Исроил томонидан мувофиқлаштириладиган “Ғазo гуманитар жамғармаси” атрофига тўпланган фаластинликларга Исроил қўшинлари кучли ўт очди. Маҳаллий аҳоли бу жойни “ўлим тузоғи” деб аташади. Ҳужумда 29 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар яраланди.

  • Хан-Юнусда вақтинча ёширинган одамлар палаткаларига қилинган ҳужум натижасида 2 киши ҳалок бўлди.

  • Ғазoнинг шарқида Эт-Табийн мактаби яқинидаги палаткаларга қилинган ҳужумда 7 киши ҳалок бўлди, яна 17 киши яраланган.

  • Шунингдек, “Аш-Шифо” касалхонаси яқинидаги тураржой биносига ҳаво ҳужуми уюштирилди, жароҳатланганлар бор.

Киритилди: 14:30 19.07.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!