Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг Ғазодаги туннелларни вайрон қилгани ёлғон бўлиб чиқди

Исроилнинг Ғазодаги туннелларни вайрон қилгани ёлғон бўлиб чиқди

Босқинчи исроил собиқ генерали Ғазодаги туннеллар ҳамон ҲАМАС назорати остида эканлигини айтди.

Ғазодаги туннеллар вайрон қилингани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини исроил армиясининг захирадаги генерал-майори Итжак Брик айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, бу тузилмаларнинг аксарияти раҳбариятнинг даъволарига қарамай, ҲАМАС назорати остида қолмоқда.

Брик, исроил ғалабадан узоқ эканини таъкидлади. ҲАМАС аскарлари ер остида ўз жойларини эгаллашда давом этмоқда ва икки йилга етарли таъминот захирасини тўплаган.

Шунингдек, у босқинчиларнинг Ғазо устидан назоратни узоқ вақт ушлаб туриши қийинлигини, чунки уларнинг кучлари сезиларли даражада қисқарганини таъкидлади.

Киритилди: 20:48 01.11.2024. Ўқилди: 6695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!