Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 45 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 45 киши ҳалок бўлди

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга қарамасдан, сўнгги 24 соат ичида Исроил армиясининг ҳужумлари натижасида 45 киши ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган бир сутка давомида шифохоналарга 57 нафар ҳалок бўлган ва 158 нафар яраланган шахс олиб келинган. Улардан 12 нафари вайроналар остида қутқарилган.

Баёнотда таъкидланишича, тинч аҳолига қилинган ҳужумларда 45 киши ҳалок бўлган, 158 киши яраланган.
2023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 68 216 нафар, яраланганлар сони эса 170 361 нафарга етди.

Шунингдек, сўнгги оташкесим кучга кирганидан буён Исроил ҳужумларида 80 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, 303 нафар яраланган, ва вайроналар остида 426 нафарнинг жасади топилгани қайд этилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, минглаб қурбонларнинг жасадлари ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда.


Ғазода оташкесим ва маҳбуслар алмашинуви келишуви

9 октябр куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Исроил ва ҲАМАС Мисрда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ғазо бўйича от очишни тўхтатиш режасининг биринчи босқичини маъқуллаган.

Келишув Мисрда имзоланган бўлиб, Исроил ҳукумати розилигидан кейин 10 октябр куни кучга кирган.
Исроил армияси келишувда назарда тутилган “сариқ чизиқ”ка чекингач, Ғазо секторида оташкесим ўша куни соат 12:00 дан амалга кирган.

Бироқ оташкесимга қарамасдан, Исроил армияси турли айбловлар билан фаластинликларга зарба беришни давом эттирмоқда.

Киритилди: 21:34 20.10.2025. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!