Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари оқибатида камида 21 минг бола ногирон бўлиб қолди

Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари оқибатида камида 21 минг бола ногирон бўлиб қолди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Фаластин анклавидаги ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторидаги камида 21 минг бола ногирон бўлиб қолди.

Бундай маълумотларни БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси экспертлари Женевада бўлиб ўтган брифингда тақдим этди.

Уларнинг маълумотларига кўра, Ғазода 40,5 мингга яқин бола "уруш жароҳати" олган. Қайд этилишича, 2023 йилнинг 7 октябридан 2025 йилнинг 21 августига қадар 157 мингдан ортиқ ғазолик жароҳат олган ва уларнинг 25 фоиздан ортиғи умрбод ногирон бўлиб қолиш хавфи остида.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг қуролли тарафдорлари кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва 250 дан ортиқ кишининг гаровга олиниши билан бирга Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Бунга жавобан Исроил анклавда ХАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий тузилмаларини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш учун ҳарбий операция бошлади. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, жанговар ҳаракатлар натижасида секторда ҳалок бўлган фаластинликларнинг умумий сони 63 мингдан ошди, 161 мингдан ортиғи яраланди, яна 367 нафар маҳаллий аҳоли, жумладан, 131 нафар бола очликдан ҳалок бўлди.

Киритилди: 09:15 04.09.2025. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!