АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг энг яқин ҳамкорлари Исроилнинг Эронга ҳужуми кутилаётгани ҳақида билишган, аммо Америка етакчиси бундай натижанинг олдини олишга ҳаракат қилганми ёки йўқми, номаълум. Бу ҳақда 13 июнь куни The New York Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.
"Трамп Бош вазир Беньямин Нетаньяхуни бу чораларни кўрмаслик учун нима қилгани номаълум", дейилади мақолада.
Исроил мудофаа кучларидаги манбаларга кўра, Исроилнинг Эронга зарбаси бир неча ой давомида пухталик билан тайёрланган. Ўз навбатида, мамлакат расмийлари АҚШдан хабарсиз Ислом Республикасига ҳужум қилмасликка ваъда берди.
Нашрнинг қўшимча қилишича, ҳозирга қадар Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик самолётларидан тозаланган. Теҳрон шарқида яшовчи эронлик журналист Моҳсин Солиҳиҳа шаҳарда олтита портлаш овозини эшитганини айтди.