Исроилнинг Эронга ҳужум қилиш режаларига оид Пентагон махфий ҳужжатлари интернетга сиздирилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, “Ўта махфий” деб таснифланган ҳужжатлар 18 октябр куни интернетда чоп этилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда ЦАХАЛнинг Эронга зарба беришга тайёргарлиги, жумладан, узоқ масофали ракеталарни ишлаб чиқиш, ҳавода ёнилғи қуйиш машқлари ва дронлардан фойдаланган ҳолда яширин операциялар ўтказиш ҳақида маълумотлар мавжуд.
Маълумотлар ошкор этилишига қарамай, АҚШ расмийлари Исроилнинг Эронга зарба бериш режалари ўзгармаслигини таъкидламоқда.