“Кеча БМТ Хавфсизлик анжуманида қотил Нетаняху бўш ўриндиқларга гапирди. Мазлумларнинг дод-фарёди эртами кечми сени қидириб топади”, деди Туркия Президенти Эрдўған.
Эрдўғаннинг Исроил бўйича бошқа баёнотлари
* Эрдўған Исроилдан Ғазога етказилган зарар учун "компенсация" талаб қилмоқда.
* Шунингдек, Туркия Президенти БМТнинг хавфсизлик бўйича конференциясида Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни кескин танқид қилиб, уни "қотил" деб атади.
* Исроилга қарши санкциялар қўлланилиши шарт, жумладан, уларни халқаро спорт мусобақаларидан четлатиш керак.
* Иқтисодий жиҳатдан, Ғазодаги вайронагарчилик учун, бу 100 млрд доллар деб баҳоланмоқда, Исроил ҳукумати жавобгарликка тортилиши керак.
* Туркиянинг савдо ва бошқа соҳаларда Исроилга қарши кўрган чораси бошқа давлатлар учун намуна бўлиши лозим.