Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроилликлар болгарни ўлдирди. Болгария компенсация талаб қилмоқда

Исроилликлар болгарни ўлдирди. Болгария компенсация талаб қилмоқда

Болгария Ғазо секторида ҳалок бўлган фуқароси Марин Мариновнинг оиласига адолатли товон пули тўланишини қатъий талаб қилади. Бу ҳақда Болгария Ташқи ишлар вазири Георг Георгиев баёнот берди.

Дипломатия идораси раҳбари Софияда Исроилдан БМТ ходими Мариновнинг 19 март куни артиллерия ҳужуми натижасида ҳалок бўлгани тўғрисидаги расмий маълумот олинганини тасдиқлади.

Георгиев Исроил томони Болгариядан узр сўраганини таъкидлади. "Бироқ биз капитан Мариновнинг оиласига адолатли товон тўланишини ҳам талаб қиламиз. Бундай ҳодисалар қайта юз бермаслигини қатъиян талаб этамиз," - деди вазир.

Болгария ТИВ раҳбари гуманитар ходимлар ҳимоясини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамият халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ уларнинг хавфсизлиги ва ўз вазифаларини эркин бажаришини кафолатлаши лозимлигини қайд этди.

Киритилди: 21:45 25.04.2025. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!