Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроиллик таниқли актёр АҚШдаги авиаҳалокатда вафот этди

Исроиллик таниқли актёр АҚШдаги авиаҳалокатда вафот этди

"Ёввойи табиат чақириғи" фильмида роль ўйнаган таниқли исроиллик актёр Ги Капульник Калифорнияда енгил самолёт ҳалокатида вафот этди. Бу ҳақда Рeople журнали хабар берди.

"Бахтсиз ҳодиса 24 сентябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 9:45 да содир бўлган. Aeronca 7AC дала майдонига қулаб тушди ва жиддий зарар кўрди", дейилади хабарда.

46 ёшли актёр самолётни бошқараётган эди. У шунингдек, у билан 33 ёшли йўловчи бирга бўлган. Ҳалокат жойига етиб келган полиция ходимлари иккала ўлимни ҳам тасдиқладилар.

Капульник Лос-Анжелесда учиш бўйича инструктор бўлиб ишлаган. У илгари АҚШга кўчиб ўтишдан олдин Исроилда актёрлик фаолиятини қурган. Унинг рафиқаси ва уч фарзанди қолди.

Актёр кўплаб фильмлар ва телевизион лойиҳаларда, жумладан, Венеция кинофестивалида "Олтин шер" мукофотига сазовор бўлган Самуэль Маоз режиссёрлигидаги 2009 йилги "Ливан" уруш драмасида роль ўйнаган.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!