Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроиллик экспертлар: Нетаньяҳунинг ҳаракатлари Фаластин давлатини яратишга йўл очмоқда

Исроиллик экспертлар: Нетаньяҳунинг ҳаракатлари Фаластин давлатини яратишга йўл очмоқда

Исроиллик таҳлилчиларга кўра, Буюк Британия, Канада, Австралия ва Португалиянинг Фаластин давлатини расман тан олиши ортидан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ўз сиёсатини давом эттириш орқали айнан шу давлатнинг ташкил топишига замин яратмоқда.

Walla сайти таҳлилчиси Нир Кипнис ва Yedioth Ahronoth газетаси шарҳловчиси Лимор Ливнат мақолаларида халқаро босимни “сиёсий цунами” деб аташди ва бу жараённи айнан Нетаньяҳунинг хатти-ҳаракатлари келтириб чиқарганини таъкидлашди.

Кипниснинг қайд этишича, Ғарбий соҳилни аннексия қилиш қарори Исроил давлатининг охири бўлиши мумкин. Шу билан бирга, у АҚШ сиёсатидаги ўзгаришлар Исроилни ё халқаро ҳамжамият босимига бўйсунишга, ёки ёпиқ режимга айланишга мажбур қилиши ҳақида башорат қилди.

Ливнат эса “Фаластин давлати Нетаньяҳу идорасида яратилмоқда”, деб ёзди ва бош вазирнинг ички сиёсий босим ҳамда халқаро бойкотларга эътибор қаратмаётганини, дунё эса Исроилни тобора ёлғиз қолаётган давлат сифатида кўраётганини таъкидлади.

Киритилди: 15:49 23.09.2025. Ўқилди: 1885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!