Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилда халқаро парвозлар қисман тикланди

Исроилда халқаро парвозлар қисман тикланди

Эрон билан можаро ортидан тўхтатилган парвозлар Исроилда қайта йўлга қўйилди. Хусусан, хорижликлар мамлакатни тарк этиши учун чекланган шартлар билан махсус рейслар ташкил қилинмоқда.

Исроилда 23 июндан бошлаб халқаро парвозлар қисман тикланди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Мири Регев маълум қилди. Унга кўра, Эрон билан келишмовчиликлар бошланганидан бери мамлакатда қолган хорижликларни олиб чиқиш учун махсус рейслар ташкил этилмоқда.

Биринчи кунининг ўзида мингдан зиёд хорижлик фуқаро мамлакатдан чиқарилиши кутилмоқда. Парвозлар Тель-Авивдаги Бен Гурион халқаро аэропорти орқали амалга оширилмоқда. Бироқ хавфсизлик чоралари туфайли ҳар бир рейсда 50 нафардан кўп йўловчига рухсат берилмаяпти.

Душанба куни маҳаллий авиакомпаниялар жами 24 та репатриация рейсини амалга ошириши режалаштирилган. Ушбу рейслар асосан кундузи бажарилади, чунки тунги соатларда Эрон томонидан ракеталар билан қилинган ҳужумлар хавфи сақланиб қолмоқда.

Мири Регевнинг таъкидлашича, аэропорт ҳужум объектига айланиши мумкин бўлган вазиятда, йўловчилар сонини чеклаш зарур. Исроилнинг El Al, Israir ва Arkia каби авиакомпаниялари хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозларни фақат кундузги вақтларда амалга оширмоқда.

Маълумот учун, 13 июндан бери Исроил ҳаво ҳудуди ёпиқ эди. Бу вақт мобайнида мамлакатда тахминан 40 мингга яқин хорижлик турист қолиб кетганди.

Киритилди: 18:47 23.06.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!