Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроилда ўқитувчиларни ҳарбий хизматга чақириш бошланди

Исроилда ўқитувчиларни ҳарбий хизматга чақириш бошланди

Исроил жиддий аскарлар танқислигига дуч келди, бу эса расмийларни Фаластин ва Ливандаги уруш учун юзлаб ўқитувчиларни сафарбар қилишга мажбур қилмоқда.

Yediot Ahronot газетасининг ёзишича, исроил армияси қўшимча 7 минг аскарга жуда муҳтож, чунки ҳар йили чақирилувчи эркаклар сони 1 фоизга камайиб бормоқда.

Сафарбарлик натижасида ўқитувчилар ўз вазифаларини тарк этишга мажбур бўлмоқда. Тахминларга кўра, бўшлиқларни тўлдириш ва барқарор таълимни таъминлаш учун келгуси йилларда мамлакатга яна 24 мингга яқин ўқитувчи керак бўлади. Мактаб директорларининг айтишича, бу таълим сифатини ёмонлаштирмоқда ва ҳатто ўқувчилар ўртасида тўғри таълим жараёни йўқлиги сабабли зўравонликлар кучайишига олиб келмоқда.

Вазиятдан қандайдир тарзда чиқиш учун мактаблар собиқ ўқитувчиларга, ота-оналарга ва ҳатто яқинда университетни битирган талабаларга урушга жалб қилинган ўқитувчиларни ўрнини тўлдириш илтимоси билан мурожаат қилишган.

Киритилди: 20:05 11.11.2024. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!