Исроил Кнессети Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилар учун ўлим жазосини жорий қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Бу ҳақда парламент матбуот хизмати маълум қилди.
"Миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади", — дейилади хабарда. Кнессет қонун лойиҳасини 2023 йил 1 мартда дастлабки ўқишда маъқуллади. Қонун лойиҳасини ҳукумат коалитсиясининг бир қисми бўлган ўта ўнгчи "Яҳудий кучи" партияси депутати Лимор Сон Хар-Мелех таклиф қилган.
The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, қонун лойиҳасида "қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида Исроил фуқаросининг ўлимига сабаб бўлган, ирқчилик ёки муайян гуруҳга нисбатан нафрат туфайли содир этилган" ҳар бир киши учун ўлим жазоси назарда тутилган.
The Times of Israel нашрининг ёзишича, Кнессет террорчилар учун ўлим жазоси ҳақидаги қонун лойиҳасини 5 ноябрдаёқ биринчи ўқишда кўриб чиқиши мумкин.