Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроилда фаластинлик бола ҳақидаги фильм мукофот олди

Исроилда фаластинлик бола ҳақидаги фильм мукофот олди

Исроил Маданият вазири энди кино соҳасига давлат маблағи ажратилмаслигини айтмоқда.

Исроилда фаластинлик бола ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Денгиз” фильми йилнинг энг яхши картинаси деб топилди ва мамлакатнинг “Офир” мукофоти ғолиби бўлди. Фильм 2026 йилги “Оскар”нинг “Энг яхши халқаро фильм” номинациясига Исроил томонидан тавсия этилиши режалаштирилган. Бироқ маданият вазири Мики Зоҳар бу қарорни қаттиқ танқид қилиб, кино соҳасига давлат маблағи ажратилмаслигини айтди.

Асарда Ғарбий соҳилда яшовчи 12 ёшли фаластинлик болакaйнинг денгизни кўриш орзуси тасвирланган. У Тель-Авивга боришга уринади, аммо назорат-ўтказиш пунктида тўхтатилади. Шунингдaн қатъий назар, у яширинча Исроилга киради ва шу ердаги муҳожир отасини излайди. Фильм бош ролини ижро этган 13 ёшли Муҳаммад Ғаззовий “Энг яхши актёр” мукофотига сазовор бўлиб, бу мукофотни олган энг ёш актёрга айланди.

Маданият вазири Зоҳарнинг фикрича, фильмнинг мукофотланиши “Исроил аскарларига нисбатан ҳақорат” бўлиб, бундай маросимларга маблағ ажратилмаслиги керак. Исроил Кино ва телевидение академияси раиси Асаф Амир эса: “Ғазо уруши оғир оқибатларга олиб келаётган бир пайтда қарама-қарши томоннинг оғриқларини кўриш — умид беради”, дея жавоб қайтарди.

Шу кунларда минглаб Голливуд киноижодкорлари Исроил киноташкилотларини бойкот қилаётганини эълон қилди. Улар мамлакатни “геноцидда иштирок этишда” айбламоқда. БМТ тергов комиссияси ҳам яқинда Исроилни Ғазода геноцид содир этганликда айблади, бироқ Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бу хулосани рад этиб, уни “асоссиз ва сохталаштирилган” деб баҳолади.

Киритилди: Бугун 15:47. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!