Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроилча демократия... Бу нима дегани?

Исроилча демократия... Бу нима дегани?

Исроил ҳукумати адлия вазирининг Бош прокурор Гали Бахарав-Миарани вазифасидан четлатиш тўғрисидаги таклифини бир овоздан маъқуллади. У айнан Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга қарши коррупция ишини юритмоқда.

Бироқ Олий суд ҳукуматга бу жараённи тақиқловчи қарор чиқариши мумкинлигини очиқ ишора қилди.

Бу Исроил тарихида ҳукумат бош прокурорни ишдан олиш учун овоз берган биринчи ҳолатдир.

Бахарав-Миара овоз беришдан олдин ҳукумат аъзоларига ёзган хатида шундай деди:

“Бу мислсиз қарор бўлиб, келгусида ҳар қандай ҳукумат бош прокурорни сиёсий сабаблар билан ишдан бўшатишига йўл очади.”

🔨 Эслатиб ўтамиз, Нетаньяху учта алоҳида жиноий иш доирасида пора олиш, фирибгарлик ва ишончни суистеъмол қилишда айбланиб, судга тортилмоқда.

Киритилди: 23:21 04.08.2025. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!