Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил йил охиригача юқори қувватли лазерга асосланган Iron Beam ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштирмоқчи

Исроил йил охиригача юқори қувватли лазерга асосланган Iron Beam ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштирмоқчи

Исроил йил охиригача юқори қувватли лазерга асосланган Iron Beam ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Исроил Мудофаа вазирлиги.

Iron Beam (“Темир нур” ) дея номланган ушбу тизим сентябр ойида эксплуатация синовларини якунлаган ва дунёдаги биринчи жанговар шай лазерли тутиб олиш тизимига айланган эди.

Қуввати 100 киловаттга тенг бўлган лазерли қурол нишонларни сониялар ичида йўқ қилишга қодир ва шу билан бирга анъанавий ракета тутиб олувчиларга нисбатан бир неча баробар арзон тушади.

Бир неча ҳафта давом этган синовлар чоғида Iron Beam ракеталарни, дронларни ва бошқа турдаги ҳаво нишонларини муваффақиятли тутиб олган ва йўқ қилган. Исроил Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, лазер жанг шароитига иложи борича яқинлаштирилган вазиятларда “аниқ ва ишончли” ишлашни намойиш этган.

"Исроилда мавжуд тизимлар ракеталар ва баллистик нишонни тутиб олишда 90–95 фоиз самарадорликка эга бўлса-да, дронлар ва пастдан учувчи учувчисиз учиш аппаратларига қарши анча қийналади. Айрим ҳолларда самарадорлик тахминан 50 фоиз атрофида. Янги лазер айнан кичик ва секин, ерга яқин баландликда учадиган нишонларни йўқ қилиш учун махсус ишлаб чиқилган", дейилади Исроил Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!