Сурия фуқаролари қадр-қиммати уюшмаси раҳбари Лабиб ал-Наҳҳас айтишича, Исроилнинг друзлар жамоасини ҳимоя қилиш учун Сурияга ҳужум қилаётгани ҳақидаги даъвоси фақатгина ер босиб олиш учун "сохта баҳона"дир.
"Уларнинг друзларни ҳимоя қилиш учун у ерда эканлигини айтган расмий баёнотларига шубҳа билан қараш керак, чунки Исроилдаги друзларнинг ўзи иккинчи даражали фуқаролар ҳисобланади. Шунинг учун бу ҳақиқий ният бўлиши мумкин эмас," - деди ал-Наҳҳас Al Jazeera’га.
У 2023 йил 7 октябрдан кейин "янги Исроил" пайдо бўлганини таъкидлади.
"Биз кўраётган Исроил 1967 йилдан бери кўрган энг кенгаювчи, тажовузкор ва душманона давлатдир. У Сурия бўлинмагунча урушни тўхтатмаслигини айтди. [Исроил Бош вазири Бинямин] Нетаняҳу Сурия ҳарбий кучлари иштирокисиз ўз буфер зонасини яратишини маълум қилди," - деди ал-Наҳҳас.
Шундай қилиб, биз Исроилнинг Сурияни ўзига маъқул тарзда шакллантириш ҳаракатларини кузатмоқдамиз. Исроил Суриянинг кучсиз ва марказлашмаган ҳолда қолишини, ҳамда яқин ойлар ва йилларда ўзига таҳдид солмаслигини истаяпти. Бу аралашув Исроилнинг минтақадаги манфаатлари ва янги стратегиясига тўлиқ мос келади.