Исроил Миср воситачилари орқали Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатига Ғазо секторидаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича икки босқичли режа тақдим этди.
Бу ҳақда Sinxua агентлиги номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб ёзмоқда.
"Исроил Миср воситачилари орқали Хамасга Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича икки босқичли режани таклиф қилди", — дейилади мақолада.
Шу тариқа, Исроил режасида Фаластин ҳаракати биринчи босқичда 11 нафар гаровга олинганни озод этиши ва 16 нафар ҳалок бўлганларнинг жасадларини топшириши, сўнгра 40 кунлик сулҳ имзоланишини назарда тутади.
Кейинчалик ХАМАС қолган барча гаровдагиларни озод қилиши керак. Манбаларда айтилишича, Исроил таклифи АҚШ томонидан қўллаб-қувватланади.