Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Исроил ва ХАМАСга Ғазода жой йўқ"

 "Исроил ва ХАМАСга Ғазода жой йўқ"

Европа Иттифоқи Ғазо сектори устидан назоратни Фаластин маъмуриятига топшириш тарафдори. Бу ҳақда Европа ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хосеп Боррел маълум қилди.

“Исроил ва ҲАМАС Ғазода қолмаслиги керак. Назоратни ўз қўлига олиши ва аҳолига хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ягона шахс - бу Фаластин маъмурияти. Аслида, Фаластин маъмурияти Ғазо секторини ҳеч қачон тарк этмаган”, — деди дипломат.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху бир неча бор Ғазонинг Фаластин маъмурияти назоратига ўтказилишига қарши чиққан, жумладан, Ғарбий Соҳилдаги маъмурият раҳбари Маҳмуд Аббос ҳалигача ҲАМАС гуруҳини қораламаган. Аббоснинг ўзи ноябрь ойи бошида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан бўлиб ўтган учрашувда ХАМАС ағдарилса, секторни бошқаришда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган эди.

Киритилди: 22:17 21.11.2023. Ўқилди: 2833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!