Париждаги Stad de France стадионида Исроил ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида икки давлат мухлислари орасида муштлашув содир бўлди.
Маълум қилинишича, Франция терма жамоаси мухлисларининг аксарияти бугунги ўйинни бойкот қилган. Бундан ташқари, Парижда Фаластин тарафдорлари намойишлари бўлиб ўтган.
Бир ҳафта олдин Амстердамда Европа кубоги доирасидаги “Аякс” (Нидерландия) ва “Маккаби” (Исроил) ўйинидан сўнг Фаластин тарафдорлари ва исроиллик мухлислар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган эди.