ҲАМАС БМТни босиб олинган Ғарбий Қирғоқдаги Исроил жиноятларини тўхтатишга чақирмоқда.
ҲАМАС Нур Шамс лагеридаги аҳолини қочишга мажбур қилган Исроил аскарлари томонидан уйларнинг бузилишини "уруш жинояти" деб баҳоламоқда.
Ташкилот баёнотида таъкидланишича, ушбу вайронагарчилик ва Исроил сиёсатчилари томонидан билдирилган фикрлар "Исроилнинг халқимизни Ғарбий Қирғоқ шимолида жойлашган лагерлардан кўчириш бўйича тизимли режасини" тасдиқлайди.
"Биз фашист босқинчи ҳукуматининг халқимизга қарши жиноятларига халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаб туриши оқибатларидан огоҳлантирмоқчимиз," - дейилади баёнотда.
"Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг муассасаларини босқинчиларнинг даҳшатли ва давом этаётган халқаро ҳуқуқбузарликларини тўхтатиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирамиз."