Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил Теҳрондаги ИИҚК Космик кучлари штаб-квартирасига зарба берди

Исроил Теҳрондаги ИИҚК Космик кучлари штаб-квартирасига зарба берди

Исроил Мудофаа Кучлари Теҳронга қилинган сўнгги ҳужумлар пайтида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Космик кучлари штаб-квартираси ва 50 та ўқ-дори омборига ҳужум қилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Исроил армиямси матбуот котиби баёнотида маълум қилди.

Исроил армияси Космик кучлар штаб-квартираси мамлакат қуролли кучлари билан боғлиқ бўлган Эрон Космик Агентлиги учун қабул қилиш, узатиш ва тадқиқот маркази бўлиб хизмат қилганини таъкидлади.

Исроил ҳарбийларининг маълумотларига кўра, ушбу объектда тадқиқот марказлари, шунингдек, 2022 йил август ойида учирилган ва ИИҚК томонидан Исроилни кузатиш учун фойдаланилган сунъий йўлдошнинг қўмондонлик ва бошқарув тузилмаси жойлашган.

Киритилди: 23:30 08.03.2026. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!