Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Исроил танклари Рафаҳнинг шарқий қисмига кирди

Исроил танклари Рафаҳнинг шарқий қисмига кирди

Исроил танклари Рафаҳ шарқидаги аҳоли яшаш жойларига кирди. Reuters хабарига кўра, шаҳар кўчаларида аллақачон тўқнашувлар бошланган.

Гувоҳларнинг айтишича, Исроил бир қанча биноларни бомбардимон қилганидан сўнг шаҳарнинг шарқий қисмида портлашлар эшитилмоқда, тутун кўринмоқда.

Аввалроқ Исроил қуролли кучлари вакили Даниэл Ҳагари ижтимоий тармоқда мурожаат қилиб, Рафаҳдаги ҳарбий операция давом этишини айтган ва тинч аҳолини эвакуация қилинишга чақирган эди. У ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари тинч аҳолига эмас, ҳамасчиларга қаратилганини таъкидлади.

Reuters маълумотларига кўра, 6 майдан бери Рафаҳни 450 мингга яқин одам тарк этган. Улардан баъзилари Ал-Мавасий ҳудудига - қумли соҳилга кўчиб ўтган. Таъкидланишича, у ерда санитария ва бошқа нормал ҳаёт учун зарур бўлган инфратузилма мавжуд эмас.

Аввалроқ Ғазонинг фаол жанглар кетаётган бошқа туманларидан бир миллионга яқин қочқин Рафаҳга эвакуация қилинган эди.

Киритилди: 00:55 15.05.2024. Ўқилди: 1565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!