Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил сурияликларни ҳам ўлдирмоқда

Исроил сурияликларни ҳам  ўлдирмоқда

Суриянинг марказий қисмида Исроил ҳужуми оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Исроил ракеталари Суриянинг марказида камида 16 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги SANA маълумотларига кўра, якшанбага ўтар кечаси ҳужум Хама вилоятининг Масяф шаҳри яқинида ёнғинга сабаб бўлган ва моддий зарар етказган. Душанба куни тушдан кейин 36 киши яралангани, 14 кишининг қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

«Якшанба куни кечқурун соат 23:20 атрофида душман Исроил Ливаннинг шимоли-ғарбий қисмидан ҳаво ҳужумини амалга ошириб, марказий минтақадаги [Суриянинг] бир қатор ҳарбий объектларини нишонга олди», — деди САНА ахборот агентлигига ҳарбий манба.

«Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз агрессия ракеталарига қарши турди ва уларнинг бир қисмини уриб туширди», - дея қўшимча қилди манба.

Исроил армияси одатда Суриядаги қирғинлари ҳақида изоҳ бермайди.

Киритилди: 19:00 09.09.2024. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!