Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил сайловлари натижалари Теҳрон учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди

Исроил сайловлари натижалари Теҳрон учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди

Оқ ит, қора ит - барибир ит, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бақоий Теҳрон яқинлашиб келаётган сайловлардан кейин Исроилни ким бошқаришига бефарқ эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Исроил сиёсатчилари "ким энг кўп жиноят содир этишини кўриш учун бир-бири билан рақобатлашмоқда".

Унинг бошқа баёнотлари:

- Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаган ва уни ишлаб чиқишга интилмаган. АҚШ 2015-йилги ядровий келишувдан чиқиб, кейинчалик Эронга кенг кўламли чекловлар қўйганига қарамай, Теҳронни ядровий бомба ишлаб чиқишда айбламоқда.

- Вашингтон Эроннинг ядровий қурол излаётгани ҳақидаги айбловларни ҳарбий ҳаракатлар учун асос сифатида ишлатган. Бироқ, АҚШ Эроннинг ядровий дастурини йўқ қилганини эълон қилганидан саккиз ой ўтгач, бу айбловларни такрорлашда давом этяпти.

- Европа мамлакатлари Теҳронга музокаралар бўйича таклифлар етказгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Бақоий Эрон музокараларнинг муҳимлигини таъкидловчи баёнотдан бошқа ҳеч қандай аниқ таклиф олмаганини айтди.

Киритилди: 22:45 27.10.2026. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!