Бугун 23 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Рафаҳ шаҳри ҳудудида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди

Исроил Рафаҳ шаҳри ҳудудида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри ҳудудида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди.

"Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида бир кун аввал бошланган қуруқликдаги операция ҳудудини Миср билан чегара яқинидаги Рафаҳ шаҳригача кенгайтирди. Улар бир вақтнинг ўзида Ғазонинг шимолий ва марказий қисмида қуруқликдаги операцияларни давом эттирмоқда", дея хабар берди ЦАХАЛ матбуот хизмати.

ЦАҲАЛ шунингдек, Ғазо секторидаги ҲАМАС позицияларига авиазарба берганини тасдиқлаб, ўз мақсадини “террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш” деб атади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги кунларда Исроил ҳаво ҳужумлари ва жангларда 530 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 10:34 21.03.2025. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!