Исроил ҳукумати Қуддусда АҚШ элчихонасининг доимий биносини қуриш учун ер ажратишни маъқуллади.
Бу Бош вазир Беньямин Нетаньяху, Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ва Қурилиш вазири Хаим Кацнинг қўшма баёнотида эълон қилинди.
Баёнотда элчихонанинг қурилиши "АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олишга бўлган узоқ муддатли мажбуриятининг ифодаси" ва икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкамлигини тасдиқлаши таъкидланган.
Исроил раҳбарлари, шунингдек, ушбу қарор Эронга қарши Исроил-АҚШ қўшма операцияси контекстида алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.
"Бу мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқ ва стратегик шерикликнинг мустаҳкамлигини яна бир бор тасдиқлайди", дейилади баёнотда.