Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 360 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо секторининг Дайр ал-Балаҳ, Байт-Лахия ва Хон Юнис шаҳарларига ҳужум қилди. Охирги 24 соат ичида уюштирилган ҳужумларда яна 20 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмгани, 108 киши жароҳат олгани билдирилди.
▪️Исроил томонидан 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларда қурбон бўлганлар сони 41 615 нафарга, ярадорлар сони эса 96 359 нафарга кўтарилди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Қалқиля, Тулкарм, Ал-Халил, Рамаллаҳ ва Қуддусга ҳужумлар уюштирмоқда. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.
▪️Ливанни бомбардимон қилишнинг 15-куни ишғолчилар Байрут марказидаги Бекаа, насронийлар маҳалласи ва Саидага йирик ҳужумлар уюштирди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроилнинг Ливанга қилган охирги ҳужумларида 109 киши ҳалок бўлди, 364 киши яраланди.
▪️Ливан расмийларига кўра, Ҳизбуллоҳ ишлатган алоқа қурилмалари портлатилган 17 сентябрдан бери жами 1174 киши, жумладан 104 бола ва 194 аёл ҳалок бўлди.
▪️Ҳизбуллоҳ ишғол остидаги Фаластиндаги босқинчиларнинг ҳарбий нишонларига қарши 11 та операция ўтказди. Баллистик ракеталар Сафад, Акка, Кфар Шуба, Зоволун базаси ва Ҳайфани нишонга олди.
▪️Ҳизбуллоҳ минтақага баллистик ракета учиргач, Ҳайфада бир миллиондан ортиқ кўчманчилар бомба бошпаналарига яширинган.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроилнинг Ливанга қилган охирги ҳужумларида 109 киши ҳалок бўлди, 364 киши яраланди.
▪️ҲАМАС: Ливандаги ҲАМАС ҳаракати етакчиси, шаҳид Фатоҳ Шариф Абу ал-Амин ҳалок бўлганидан қайғурамиз.
▪️Яман ҳусийлари АҚШ Қуролли Кучларига тегишли бўлган яна бир MQ-9 учувчисиз учоғини уриб туширди. Бу 2023 йил 7 октябрдан буён 11-, сентябрь ойидаги тўртинчи уриб туширилган АҚШ разведка дрони ҳисобланади.