Исроил Мудофаа вазири Ёав Галант ҳарбий хизматчилар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини бошқариш учун масъул бўлган ҳарбий базага ташриф буюрди. Вазирнинг таъкидлашича, мамлакат можаро авж олишини истамайди, бироқ “барча вариантларга тайёрланмоқда”.
“Биз урушни қидирмаяпмиз, лекин барча имкониятларга тайёрланяпмиз. Шунинг учун, биз ўз ишимизни юқори даражада бажараётганимизда, шунга мос равишда тайёргарлик кўришингиз керак ", деди Галант.
Аввалроқ Исроил расмийлари Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи қўмондони Фауд Шукрнинг ўлимига сабаб бўлган Байрутга ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди. 31-июлга ўтар кечаси Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Теҳронда Сиёсий бюро раҳбари Исмоил Ҳания ўлганини эълон қилди ва бунинг учун Исроилни айблади. Исроил расмийлари Ҳаниянинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.