Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Мудофаа вазири: "Ғазоликларнинг камида 40 фоизи анклавни тарк этишни хоҳлайди"

Исроил Мудофаа вазири: "Ғазоликларнинг камида 40 фоизи анклавни тарк этишни хоҳлайди"

Исроил ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо аҳолисининг камида 40 фоизи анклавдан "ихтиёрий имиграция"га қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда яҳудий давлати мудофаа вазири Исраэль Кац маълум қилди.

"Биз АҚШ президенти Дональд Трампнинг бутун дунё бўйлаб кўчиб ўтишни хоҳловчи ғазоликларга ихтиёрий имиграция имкониятларини тақдим этиш ҳақидаги ғоясини амалга оширишга содиқмиз. Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, Ғазоликларнинг камида 40 фоизи кўчиб кетишга қизиқади”, - деди Исраэль Кац.

Вазирнинг баёноти бир ҳафта аввал Исроил Мудофаа вазирлиги таркибида ташкил этилган Ғазодан ихтиёрий кўчириш бошқармаси бошлиғининг тайинланиши билан бир вақтга тўғри келади.

Ушбу муассаса раҳбари Мудофаа вазирлиги бош директорининг ўринбосари, истеъфодаги полковник Яков Блитштейн эди.

Киритилди: 00:04 31.03.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!