Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Мадримовга чемпионлик жанглари учун таклифлар бор

Исроил Мадримовга чемпионлик жанглари учун таклифлар бор

Профессионал боксимиз Исроил Мадримов навбатдаги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Албатта, ҳозир рейтингдаги ўрнимиз яхши. Биздан жанг кутишяпти. Промоутерларимиз билан бу борада гаплашяпмиз.

Менежеримиз Вадим Корнилов соғлиғим ҳақида сўради ва навбатдаги жанглар учун таклифлар борлигини айтди. Мен эса соғлиғимни тиклаб олганимдан сўнг албатта жангларга тайёр бўлишимни айтдим.

Лекин шуниси аниқки, жанглар учун таклифлар бор. Асосан чемпионлик жанглари учун", - деди Исроил Мадримов.

Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд бир неча кун олдин ўзининг WBA камарини (Исроил Мадримовдан ютиб олган камар) вакант қолдирганди. WBA эса ушбу камарни вақтинчалик чемпион, 30 ёшли германиялик Аббос Барауга берилишини маълум қилганди.

Киритилди: 10:35 26.09.2025. Ўқилди: 912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!