Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ливанда уйларни ёқиб юбормоқда

Исроил Ливанда уйларни ёқиб юбормоқда

Исроил ҳарбийлари Ливаннинг жанубидаги Айтарун қишлоғини тарк этиши керак эди, аммо бунинг ўрнига, фуқаролик уйларини ёқиб, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бузди. Ливан матбуотининг хабарига кўра, Исроил армияси Ҳарика ҳудудидаги уйларни атайлаб ёқиб юборган.

2024 йил 27 ноябрь куни имзоланган ўт очишни тўхтатиш келишувига мувофиқ, Исроил қўшинлари 60 кун ичида Ливаннинг жанубидан чиқиб кетиши шарт эди. Аммо Исроил Ливан армиясининг «минтақада тўлиқ жойлашмаганини» рўкач қилиб, босиб олиш муддатини 18 февралгача узайтирди.

Ливан армияси ўн кундан бери Айтарунга кира олмаяпти, чунки Исроил ҳарбийлари йўлларни ҳарбий техника билан тўсиб қўйган. Айни пайтда йўлларни очиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Исроил қўшинлари тўлиқ чиқиб кетмагунча, тинч аҳоли вакилларининг ўз уйларига қайтишига рухсат берилмайди.

Бундан аввал Исроил армияси Ливаннинг шарқидаги Бека водийсида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ҳарбий объектларига авиазарба берганини маълум қилган эди. Шунингдек, Исроил ҳарбийлари «Сурия-Ливан чегарасида қурол контрабандаси учун ишлатилган инфратузилмалар»га ҳам ҳужум уюштирган.

Бу ҳужумлар тинч аҳолининг ўз уйларига қайтишига тўсқинлик қилмоқда. Ҳозирда 100 мингдан ортиқ ливанлик қочқинликда қолмоқда.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 26 январдан бери Исроил армияси ҳужумлари натижасида 28 киши ҳалок бўлган, 216 киши жароҳат олган.

Киритилди: 00:58 02.02.2025. Ўқилди: 967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!