Исроил ҳаво кучлари жума куни кечқурун Ливан шарқидаги Бекаа водийсига янги зарба берди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати маълум қилди.
Нишон ҳарбий инфратузилма объекти бўлиб, унинг ҳудудида, армия маълумотларига кўра, қурол бор эди. Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, Исроил бу иншоотга аввал ҳам ҳужум қилган, бироқ яқинда ҳарбийлар "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти қуролли бўлинмаларининг уни қайта тиклашга уринишларини аниқлаган.
"Исроил мудофаа кучлари Исроил давлатига ҳар қандай таҳдидни бартараф этиш чораларини кўришда давом этади ва Ҳизбуллоҳнинг террорчилик салоҳиятини тиклашга қаратилган ҳар қандай уринишларининг олдини олади”, — дея огоҳлантирган ҳарбийлар.