Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ливан жанубида Ҳизбуллоҳ етакчилари йўқ қилингани ҳақида хабар берди

Исроил Ливан жанубида Ҳизбуллоҳ етакчилари йўқ қилингани ҳақида хабар берди

ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Ҳизбуллоҳ гуруҳининг ракета бўлинмаси командирлари Муҳаммад Али Исмоил ва унинг ўринбосари Ҳусайн Аҳмад Исмоил, шунингдек, яна бир қанча қўмондонлар йўқ қилинган.

"Муҳаммад Али Исмоил Исроил давлатига қарши кўплаб террорчилик хуружларини, жумладан, Исроил ҳудудига ракета ҳужумини уюштирганлик ва чоршанба куни мамлакат марказига “ер-ер” таснифидаги ракетани учирганлик учун жавобгардир", — дейилади Исроил ҳарбийлари баёнотида.

Бир қатор Исроил ОАВлари ҳаво ҳужуми натижасида Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ҳам ҳалок бўлгани эҳтимоли юқори эканлигини хабар қилмоқда. Бироқ бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Киритилди: 10:24 28.09.2024. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!