Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил — Ирландия учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжумани тўхтатиб қўйилди

Исроил — Ирландия учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжумани тўхтатиб қўйилди

UEFA Миллатлар Лигаси доирасидаги Исроил ва Ирландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида ирландиялик футболчиларга нисбатан ирқчилик билан боғлиқ айбловлар ҳам янгради. Шундан сўнг Ирландия футбол ассоциацияси вакиллари матбуот анжуманини дарҳол тўхтатиб, залдан чиқиб кетди.

UEFA Миллатлар Лигаси доирасидаги Исроил — Ирландия учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжумани исроиллик журналистларнинг саволлари ҳамда ўзаро тортишувлар сабабли охирига етмай қолди. 3 октябрь, шанба куни ташкил этилган тадбирда исроиллик журналист Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Хеймир Халгримссонга шу ҳафта Flydubai рейсида юз берган ҳодиса (учувчилардан бири самолёт бошқарувини қўлга олиш учун шеригига пичоқ билан ҳужум қилгани) ҳақида савол берган.

Журналист бу воқеани Ирландиянинг Фаластинга нисбатан сиёсий позицияси билан боғлашга уриниб, мураббийга навбатдаги саволини берган. Бунга Ирландия футбол ассоциацияси матбуот котиби Киран Кроули аралашиб, журналистдан фақат футболга оид саволлар беришни талаб қилган. Ирландияликлар устози Халгримссон кейинроқ бу ҳолатни “оғзаки ҳужум” деб атади.

Вазият шу билан тинчимаган. Бошқа бир исроиллик журналист ирландиялик футболчиларни биринчи ўйин вақтида Исроил вакилларини “маймун” деб ҳақорат қилганликда айблади. Ирландия футбол ассоциацияси вакиллари эса бу гапни очиқчасига ёлғон деб атади ва матбуот анжуманини дарҳол якунлаб, залдан чиқиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 4 октябрь, якшанба куни Сербиянинг Бачка-Топола шаҳрида бўлиб ўтади.

Киритилди: Бугун 01:30. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!