Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Индонезия касалхонаси атрофидаги кўп қаватли уйларнинг томларига снайперлар жойлаштириб касалхона дарвозаси олдида ҳар қандай ҳаракатга нисбатан ўқ узган

Исроил Индонезия касалхонаси атрофидаги кўп қаватли уйларнинг томларига снайперлар жойлаштириб касалхона дарвозаси олдида ҳар қандай ҳаракатга нисбатан ўқ узган

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги Индонезия касалхонасига ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тиббиёт муассасаси биносининг иккинчи қавати жиддий шикастлангани ва ҳужумлар оқибатида икки шифокор яралангани қайд этилган.

Ҳужум туфайли шифохонада электр узилиши юзага келган. Касалхонада 650 нафар бемор, жумладан 150 га яқин ярадор даволанаётган эди.

Шифохонани қамал қилган Исроил кучларининг атрофдаги кўп қаватли уйларнинг томларига снайперларни жойлаштиргани ва касалхона дарвозаси олдида ҳар қандай ҳаракат содир бўлганда ўт очгани билдирилмоқда.

Киритилди: 16:28 20.11.2023. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!