Бу ҳақда Аl Jazeera хабар берди.
ЦАХАЛ Ямандаги Ҳодейда ва Рас-Иса порт шаҳарларидаги ҳусийлар томонидан ҳарбий мақсадларда фойдаланилган объектларга ҳужум қилганини эълон қилди.
"Исроил мудофаа кучлари нефт импорт қилиш учун фойдаланиладиган электр станциялари ва портга ҳужум қилди. Ҳусийлар режими ушбу инфратузилма ва портлар орқали Эрон қуроллари ва ҳарбий таъминотини, жумладан, нефтни минтақага ташийди. Зарбалар ҳусийларнинг Исроилга ҳужумларига жавобан амалга оширилди", дейилади ЦАХАЛ матбуот хизмати хабарида.