Исроил расмийлари 2023 йил 21 апрелда тугайдиган исломий муқаддас Рамазон ойи охиригача яҳудийлар ва мусулмон бўлмаган сайёҳларга Маъбад тоғига боришни тақиқлади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идорасида маълум қилинишича, бу қарор хавфсизлик масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш натижасида қабул қилинган.
“Мудофаа вазири, Бош штаб бошлиғи, Бош хавфсизлик хизмати бошлиғи ва полиция бош инспекторининг бир овоздан тавсиясига кўра, яҳудийлар ва сайёҳларнинг Маъбад тоғига ташриф буюришини Рамазон ойининг охиригача тақиқлашга қарор қилинди”, — дейилади ТАСС хабарида.