Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроил ҳукумати мустақил давлатлар ҳудудига зарба беришда халқаро меъёрларни ҳам бузишга тайёр

Исроил ҳукумати мустақил давлатлар ҳудудига зарба беришда халқаро меъёрларни ҳам бузишга тайёр
РФ ФА эксперти, шарқшунос Ирина Фёдорова RT’га берган интервьюсида шундай фикр билдирди. Аввалроқ Исроил Туркия чегарасидан қарийб 70 км узоқликда жойлашган Суриянинг Абу-уд-Дуҳур авиабазасига ҳаво зарбаси берган эди. Қуддус буни Сурия ушбу базада Туркия ҳарбийларини жойлаштиришга рухсат бериб, мавжуд тартибни бузиш ёқасига келгани билан изоҳлаган. Фёдоровага кўра, бу ҳаракат Исроилнинг минтақадаги таъсирини кучайтириш ва Суриядаги унга қарши кучларни заифлаштириш сиёсати билан боғлиқ. Эксперт бу ҳолат нафақат Сурия ва Исроил, балки Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатларни ҳам кескинлаштириши мумкинлигини таъкидлади. Аввалроқ Туркия Мудофаа вазирлиги Исроилни халқаро ҳуқуқ талабларига риоя қилиш ва “ўзбошимча ҳужумларни” тўхтатишга чақирган.
Киритилди: Бугун 17:09. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!