"Ливанда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув 27 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан кучга кириши керак", дея хабар беради агентлик.
"Биз Қўшма Штатлар билан келишилган ҳолда ҳарбий ҳаракатлар учун тўлиқ эркинликни сақлаб қоламиз. Агар “Ҳизбуллоҳ” келишувни бузса — қуролланишга, инфратузилма қуришга ёки ракета учиришга ҳаракат қилса – биз зарба берамиз", — дея таъкидлади Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу.
Аввалроқ CNN Исроил расмийларига таяниб, Нетаняҳу сулҳ битимининг асосий тамойилларини маъқуллагани ҳақида хабар берган эди. Оммавий ахборот воситалари бу 60 кунлик сулҳни, шунингдек, Ливан жанубида Исроил томонидан яратилган буфер зонани йўқ қилишни ўз ичига олганини ёзган.