Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил ҳаво ҳужумларида Ғазо сектори шимолида камида 20 киши ҳалок бўлди

A A A
Исроил ҳаво ҳужумларида Ғазо сектори шимолида камида 20 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари блокада остидаги Ғазо сектори шимолидаги Жебалия қочқинлар лагерига зарба берди ва камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари кўчирилган фаластинликлар бошпана сифатида фойдаланадиган Фахур мактаби ҳудудидаги турар-жойларни нишонга олган.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканлиги билдирилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроилнинг йирик ўққа тутилиши туфайли фуқаро мудофаа гуруҳлари ва шифокорлар воқеа содир бўлган ҳудудга етиб бора олмаяпти.

Анклавнинг шимолий ҳудудларида Исроил армиясининг қаттиқ қамал ва оммавий ҳужумлари деярли уч ҳафтадан бери давом этмоқда.

Кечаси, Мешру Бейт Лаҳиадаги кўчирилган фаластинликларнинг уйи ўққа тутилиб, камида 10 киши ҳалок бўлди.

Киритилди: 09:39 28.10.2024. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!